Басбуса


  • 20 Февраль, 2012
  • 1723

           Басбуса  Шимолий Африка ва Ўрта ер денгизи мамлакатларида ниҳоятда машҳур бўлган ширали пишириқдир. Мисрликлар  басбуса, турк ва греклар ревани ёки равани, Мағриб мамлакатларида эса хариса деб аталади. Тайёрланиши жуда оддий ва қисқа вақт ичида пишадиган жуда мазали ширинлик.

МАСАЛЛИҚЛАР:

Хамир учун:

1 ст шакар;

1 ст манка ёрмаси (рус: манная крупа, eng: semolina);

1 ст кокос кукуни;

1 ст ун;

1 ст ўсимлик ёғи;

1 ст қатиқ;

1 та тухум;

1 чой қошиқ чой содаси;

Ванилин.

Қиём учун:

1 ст шакар;

1ст сув;

Яримта лимон соки;

Чимдим ванилин.

ТАЙЁРЛАНИШИ:

1. Тоғорачага шакар соламиз.

2. Манка ёрмасини соламиз.

3. Кокос кукуни соламиз.

4. Ун соламиз.

5. Ҳаммасини аралаштириб, устига ўсимлик ёғи соламиз.

6. Қатиққа чой содаси қўшамиз ва тоғарадаги аралашмага соламиз.

7. Тухум соламиз.

8. Ҳамма масаллиқни яхшилаб аралаштирамиз.

9. Колипга ўсимлик ёғи суртиб, устидан манка ёрмасини енгил сепиб чиқамиз.

10. Хамир аралашмасини қолипга қуямиз. Хамир устидан ўзингизга ёққан ёнғоқни териб чиқишингиз мумкин.

11. 180о С даражагача қиздирилган духовкада 30 дақиқа ёки усти енгил қизаргунча пишириб оламиз.

12. Пишириқ пишгунча қиёмни тайёрлаб оламиз. Бунинг учун қиём масаллиқларини бир идишга солиб баланд оловда қайнатиб оламиз. Қайнаб чиққач, паст оловда яна 10 дақиқа қайнатишни давом эттирамиз.

13. Пирогни духовкадан олиб, устидан илиқ қиёмни қуямиз.

Басбуса тайёр. Ёқимли иштаҳа!


Бошқа мақолалар

  • 2012-02-20
Айвар
  • 2012-02-24
Рафаэлло
  • 2012-04-05
Пишлоқ
  • 2012-04-05
Хасип