АҚШ Мудофаа вазирлигининг Эрон разведка ташкилоти ҳақида ҳисоботи


  • 8 Январь, 2013
  • 1324

АҚШ Мудофаа вазирлиги Эрон разведка ташкилоти сифатида танилган “ETTELAAT” (Иттилоат) ҳақида ҳисобот тайёрлади.
Бу ҳисоботда ташкилотнинг кўпроқ фаолият кўрсатадиган давлатлар номи ҳам билдирди. Ҳисоботда “ETTELAAT” 30 минг нафар ишчиси билан дунёнинг энг катта ва энг фаол разведка хизматларидан бири эканлиги таъкидланади. Ташкилотнинг бошқа ўлкалардаги фаолияти ичида энг кўп учрайдигани террор ҳодисаларини уюштириш ва виртуал сибер ҳужумлар ташкил қилиш каби турли ҳаракатлардир.
“ETTELAAT”нинг энг актив фаолият кўрсатадиган давлатлари рўйхатида Ўрта Осиё давлатлари, Туркия, Озарбайжон, Грузия, Афғонистон, Ироқ, Қувайт, Ливан, Австрия, Франция, Хорватия, Германия, Буюк Британия, Лотин Америка давлатлари ва АҚШлар жой олган.


Бошқа мақолалар