Ливия Туркиядан расмий ҳарбий ёрдам сўради


  • 27 Декабрь, 2019
  • 433

Ливиянинг миллий мажлиси Туркиядан расмий равишда ҳарбий ёрдам сўради.

Маҳаллий нашрларга кўра, мажлис Туркиядан “қуруқликда, дегизда ва ҳавода” кўмак сўраган. Бундан ташқари, Файез Сарраж бошчилигидаги ҳукумат Анқарадан зенит қурилмаларини ҳам сўраган.

Ҳозир Ливияда қўшҳокимлик даври давом этмоқда. Шарқда халқ тарафидан сайланган парламент, ғарбда эса пойтахт Триполида БМТ ва Европа иттифоқи кўмагида шаклланган Файез Сарраж бошчилигидаги ҳукумат ҳукмронлик қилмоқда. Ўлканинг шарқидаги ҳокимият Триполидан мустақил ҳаракат қилиб, Ливия миллий армияси қўмондони маршал Хафтар билан ҳамкорлик қилмоқда. Улар жорий йилнинг апрель ойидан Триполини қўлга киритишга уринишни тўхтатишмади. 


Бошқа мақолалар