- 2012-02-10
Mасаллиқлар (700 - 800 гр пишлоқ учун):
2 литр сут;
400 - 700 мл қатиқ (ёки сметана);
4 та тухум ;
2 ош қошиқ туз;
Taёрланиши:
Сут қайнатиш учун оловга қўйилади.
Тоғорачада қатиққа тухум ва туз қўшиб аралаштириб олинади.
Сут қайнаб чиқай деб қолганда, сутни аралаштириб турган ҳолда унга қатиқли аралашма оҳисталик билан қуйилади.
Оловни пасайтириб, сут аралаштириб турилади.
10 дақиқалар атрофида сутнинг қуюғи ва зардоби ажраб чиққач, у докадан ўтказилади.
Докада қолган пишлоқни осиб қўйилади ёки пресс тагига қўйилади.
5-6 соатларда пишлоқ тайёр бўлгач уни музлатгичда усти ёпиқ идишда сақланади.
Қўшимчалар: Таъбга қараб пишлоқга қизил балгари, укроп, зираворлар ёки қовурилган қўзиқорин солишингиз мумкин.
Ёқимли иштаҳа!