- 2013-04-30
Чимкентдан 130 км узоқликда 3.8 магнитудали зилзила бўлди. Қозоғистонда 3.8 магнитудали ер қимирлаш юз берди деб хабар қилади Tengrinews.kz мухбири.
Ер ости силкинишлар эпицентри 6 км чуқурликда ва Чимкент ғарбидан 134 км, Арис ғарбидан 73 км ва Шаулдер жануби-ғарбидан 71 км олисда жойлашган. Силкинишлар Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳрида ҳам сезилган бўлиши мумкин. Чунки эпицентр Тошкент шаҳрининг шимоли-шарқидан 151 км узоқликда жойлашган.
Қурбонлар ва вайроналар ҳақида маълумот йўқ.