- 2016-09-27
Ироқда бир қанча жойни ишғол этган Ироқ Шом ислом давлати минтақада халифалик давлати қурганлигини эълон қилди.
Террористик ташкилот бўлган Ироқ Шом ислом давлати (ИШИД) Ироқда халифалик давлати қурганлигини ва ташкилотнинг бошчиси Абубакир ал-Бағдодий халифа этиб тайинланганлигини маълум қилди. Ташкилот матбуот котиби Адноний нафақат Ироқ ва Суриядаги, балки бутун дунёдаги жиҳод гуруҳларининг ИШИДга боғлиқликларини эълон қилишга чақирди.
Адноний видео мурожаатда қуйидаги сўзларни гапирди:
“Бу бир давлатдир, бу бир халифаликдир. Энди бўлиниш ва партизанлик ҳаракатларини бир чеккага суриб қўйиш вақти келди. Чунки Аллоҳнинг динида асло бундай нарса йўқ. Агар бу давлатдан юз ўгирсангиз ёки унга қарши уруш очсангиз, унга эмас, фақат ўзингизга зарар қилган бўласиз.”
Ироқ армияси 2014 йилнинг бошидан бери ИШИД бошчилигидаги қуролли гуруҳларга қарши Ал-Анбар, Фаллуджа ва Ар-Рамади каби минтақаларда жанглар олиб бормоқда.
Икки ҳафта аввал ИШИД Ироқнинг ғарбий ва шимолий қисмидаги баъзи шаҳарларни ишғол қилиб, назоратни ўз қўлига олганди.