- 2024-10-22
Австрияда руҳонийлар томонидан жинсий зўрланган жабрдийдаларга маънавий зарар сифатида 10 миллион доллардан ортиқ товон тўланди.
Бу ҳақда Рим-католик черкови руҳонийлари томонидан болаларнинг зўрланишини ўрганувчи махсус комиссия маълум қилди.
Комиссия маълумотига кўра, жинсий зўрланганликка доир мингдан ортиқ ариза келиб тушган ва ҳозирга қадар 600 га яқин жабрдийдага товон тўланди.
Комиссияга арз қилганларнинг аксарияти 6-13 ёшида зўравонликка учраган эркаклардир.
Мазкур комиссия икки йил аввал католик руҳонийларига нисбатан норозиликнинг кучайиши ортидан ташкил этилган эди.