- 2021-03-09
Туркиянинг Адана шаҳри яқинларида ўтказилган қидирув-разведка ишларида юқори сифатли нефть заҳираси топилди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон телемурожаат орқали маълум қилди.
Эрдўғон “Аданадаги 2 та скважинада юқори сифатли нефть манбаси топилди. Заҳира миқдори 1 миллиард долларга яқин деб баҳоланмоқда” деди.
Энергетика ва табиий ресурслар вазири ўринбосари Алпарслон Байроқдор аввалроқ Туркия 2022 йили газ истеъмолини орттириб, ёқилғи етказиб бериш имкониятларини кенгайтиришини айтганди. Унинг сўзларига кўра, ўлка нефть ва газ разведкаси дастурларини ривожлантириб, инфраструктурага катта маблағ ажратмоқда. Масалан мамлакатда Озарбайжон, Грузия, Греция, Албания ва Италия билан иккита катта лойиҳа иш бошлаган.