Латифалар


  • 10 Май, 2012
  • 2089

Ярим кечаси соат 2 да телефон жиринглади:

– Ухлаётувдингми?

– Йўқ, жин урсин! Сени қачон телефон қиларкан, деб кутиб тургандим!!!

* * *

Болтасини кўтарган жаллод кундага боши қўйилган маҳкумга деди:

– Бошингни қимирлатма, яна қўл-пўлингга тегиб кетмасин.

* * *

Ҳайвонот боғида:

– Бу Африка фили, буниси эса Ҳиндистон фили.

– Иккисининг нима фарқи бор?

– Жуда катта фарқи бор. Африкалик филнинг исми Бобо, ҳинд филиники эса Рам.

* * *

Ҳайвонларни ҳимоя қилувчи “Чиябўри” ташкилотининг фикрича, ҳайвонларни териси учун ўлдириш бориб турган шафқатсизликдир. Уларни тутиш ва терисини шилиб олиб, яна озодликка чиқариб юбориш лозим.

* * *

Тўрдаги олтин балиқ чолдан сўради:

– Кампиринг ҳали тирикми?

– Ҳа, тирик.

– Унда яхшиси мени қовуриб еявер.

* * *

Судда:

– Нега ҳамма ўғирликларни бир ўзингиз қилгансиз?

– Бу замонда инсофли шерик топиш ҳам муаммо бўлиб қолди, жаноб судья.

* * *

Судда:

– Сиз бир ҳафта ичида тўққиз марта ўғирлик қилибсиз. Қандай қилиб бунга эришдингиз?

– Туну кун тиним билмай ишладим, жаноб судья. Агар ҳамма ҳам мен каби ўз касбини севганида, жон куйдирганида эди, анча ривожланиб кетган бўлардик.

* * *

Икки дўст суҳбати:

– Мен хотинимдан ташқари бирор бир аёлга қиё боқмаганман. Сен ҳам шундай деб айта оласанми?

– Айта оламан. Фақат бу гапни гапирганда бунчалик жиддий туролмайман, холос. 


Бошқа мақолалар