YouTube ҳақида фактлар


  • 18 Ноябрь, 2015
  • 1456

Инсонларга қисқа видеоларини бўлишиш имконини берадиган хизмат билан бошланган YouTube бугунги кунда кўплаб кишиларнинг пул топишини таъминлайдиган хизмат ҳолига келди. Қуйида YouTubeнинг қандай савияларга етганлигини кўрсатадиган рақамларни ҳавола этамиз. YouTube ичидагилар миқдори ва фирманинг бундан топаётган пули ақл бовар қилмайдиган даражада.

- YouTube 2007 йилдан бери жуда катта тезлик билан ўсди ва машҳурлиги камайганига ҳеч қандай бир аломат йўқ.

- Сайтга ойда 1 миллиарддан зиёда фойдаланувчи киради ва пул топишни билганлар учун гўёки пул ишлаб чиқарадиган аппарат.

- Ҳар ой 6 миллиард соат видео кўрилади. Бу дунёдаги ҳар бир одамнинг ўртача бир соат видео кўришига тўғри келади.

- Аъзо бўлганлар сони аввалги кунга нисбатан 3 баробар, канал томошабинлари эса 4 баробар ортмоқда. Кунда 4 миллиард видео кўрилади.

- Ҳар дақиқа 100 соатлик видео YouTubeга юкланади. Фойдаланувчиларнинг 60%ининг кўрадиган нарсалари ўз ўлкасининг ташқарисидан келади.

- YouTube 75 давлат учун чекланган шаклда эфирга узатилади. 61 тилдан бирини танлашингиз мумкин.

- Сайтнинг 18-24 ёш орасидаги 27,9 миллион эркак, 34,9 миллион аёл томошабини бор. YouTubeдаги бутун эркакларнинг 62%и 18-24 ёш орасида. Сайтдаги бутун аёлларнинг 55%и 18-24 ёш орасида.

- 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларининг сони эса 21,6 миллионни ташкил қилади.

- YouTube Partner Program орқали YouTubeга киритган видеоларингизни пулга айлантира оласиз. 2007 йили киритилган дастур бугун 1 миллион фойдаланувчи тарафидан ишлатилмоқда.

- YouTubeнинг 1 миллиондан ортиқ реклама берувчиси бор.

- Энг кўп аъзога эга бўлган каналларнинг бошида 34,8 миллион фойдаланувчиси билан “PewDiePie”, 22,7 миллион фойдаланувчиси билан “YouTube” ва 21,3 миллион билан “holasoygerman” келмоқда. Бу учликни “smosh”, “RihannaVEVO”, “OneDirectionVEVO” ва “KatyPerryVEVO” таъқиб қилмоқда.

- YouTubeдан энг кўп пул топадиган машҳурлар ичида йилда 7 миллион доллар билан “PewDiePie”, йилда 6,7 миллион доллар билан “BlueXephos” ва йилда 5,7 миллион доллар билан “smosh” бор.


Бошқа мақолалар

  • 2012-03-21
Маслаҳат