- 2014-07-31
АҚШ профессори Хуан Коул ҳукуматнинг йилига исломиятни бузиш, йиқитиш, душманликни кучайтириш учун йилига 40 миллион доллар сарфлаётганини айтмоқда.
Мичиган университети профессори Хуан Коул ўнг гуруҳларнинг Америкада исломга қарши қўрқув ҳиссини ёйиш учун жиддий чоралар кўраётганини билдирди.
Айниқса, ўрта ғарбий штатларидаги кичик шаҳарчаларда мусулмонларнинг потенциал қотиллар эканлиги ҳақидаги ёлғонга ишонишини таъкидлаган Хуан Коул исломга қарши гапларнинг тарқалишини қўллаб-қувватлаган жамиятларга йилда 40 миллион доллар ажратилишини айтиб ўтди.
11 сентябрь воқеаларининг америкаликларга қаттиқ таъсир кўрсатганига урғу берган Коул уларнинг ҳақиқий исломни ўрганиш ўрнига “Ислом террористи” тасаввури билан чекланиб қолаётганини билдирди. Коул “Аммо буларнинг энг аҳамиятлиси аввал америкаликларни исломият билан қўрқитиб, сўнгра уларни исломдан ҳимоя қилишни ваъда қилган сиёсий манфаатни кўзлаётган синфнинг таъсири” деди. Коул Республикачилар партиясидаги баъзи бўлимларнинг булар орасида эканлигини айтиб ўтди.
Америкада мусулмонларга қарши энг қаттиқ ҳаракатлар евангелистлар тарафидан бўлаётганини таъкидлаган Коул “Бунинг Африкада миссонерлик фаолиятларида рақиб сифатида “Мусулмон миссионерлари” билан тўқнаш келиб қолаётгани сапбабли деб ўйлайман” деди.
www.dunyabulteni.net сайтидан олинди.