Антиислом фильмининг ишкалчиси ҳибсда!


  • 10 Ноябрь, 2012
  • 1349

Ўрта Шарқ мамлакатларида катта норозиликларга сабаб бўлган антиислом фильмининг америкалик фитнабоз продюссерини маҳкама бир йил озодликдан маҳрум қилди. Американинг Калифорния штатида истиқомат қилувчи аслан мисрлик қибтийлардан бўлган 55 ёшли Марк Басили Юсеф шартли равишда муддатидан аввал қамоқдан бўшатилган эди. Маҳкаманинг унга нисбатан қўйган "интернетдан ва тақма исмлардан фойдаланмаслик" шартларини бажармагани учун бир йил муддатга ҳибсга маҳкум этилди.

Ишкалчи кенг жамоатчиликка оммавий ахборот воситаларидан "Накула Басили Накула" тақма исми билан танилган. Мисрнинг туб аҳолиси Қибтий миллатига мансуб ва христиан эътиқодида бўлган бу шахснинг ўтмиши ҳам анча ишкаллар билан тўла. Аввал АҚШ федерал маҳкамалари уни 2010 йили фирибгарликда айблаб, 21 ой муддатга қамоқ жазосига ҳукм этганди.Накула жазо муддатининг  ярмидан кўпини тамомлагандан кейин шартли равишда муддатидан аввал озод қилинганди.

Шахсан бу шартларни бажармаганлигини тан олиши билан Калифорния штати суди 55 ёшли Накулани яна қайта қамоққа олишга ҳукм берди.

Накула ҳомийлик қилган “Мусулмонларнинг бегуноҳлиги” номли фильмга қарши Ливия, Миср ва Яманда катта норозилик чиқишлари уюштирилиб, натижада ўнлаган киши ҳаётдан кўз юмганди. Улар орасида АҚШ элчиси ҳам ҳалок бўлган.


Бошқа мақолалар