Корейс қизнинг ҳархашаси миллион долларга тушди


  • 17 Декабрь, 2014
  • 1086

Жанубий Корея ҳаво йўллари бош директорининг қизи Чо Хён-аа Нью-Йорк-Инчхон рейсида учиш давомида жанжал кўтарди. У стюардессанинг ёнғоқларни ликопчада эмас, пакетда келтирганига ғазабланган. Ахир у бизнескласс билан учаётган эди-да. Кибрли хонимча ликопчани баҳона қилиб шундай жанжал кўтарганки, натижада самолётни ортга қайтишга мажбур қилган. Унинг бу қилиғи ширкатга жуда қимматга тушди. Хён-аанинг жанжали сабабли ширкатга бир ойлик учиш тақиқи ва 2 миллион доллар жарима солиш талаби билан судга берилди. 


Бошқа мақолалар