- 2020-04-06
Ҳаж мавсуми ниҳоясига етиши билан Каъба атрофини кенгайтириш ишлари бошланди. Янги режалаштирилаётган кенгайтиришларда тавоф майдонидан саъй майдонига тўсиқларсиз тўғридан ўтиш мумкин бўлади ва тавоф қилишни истаганлар издиҳом (тиқилинч) бўлмасдан осонлик билан тавоф майдонига кира оладилар. Кенгайтириш натижасида бир соатда 40 мингга яқин кишининг тавоф қилишига шароит ясалиши кутилмоқда.
Каъбанинг шимоли-шарқий тарафида гигант кранларнинг ўрнатилиши билан бошланган кенгайтириш ишларининг илк босқичида Каъба ичкарисидаги Сафо дарвозаси ва хавфсизлик бўлимлари жойлашган хоналарга яқин ерларда ҳозирда проектлаш ишлари юритилмоқда. Тавоф майдони намоз ўқиладиган бошқа ҳудудлардан бутунлай ажратилади ва Каъбага тўғридан, қаватлардан кириш мумкин бўлади. Қуриладиган кириш-чиқиш йўлакларидаги ҳаракат максимум даражада қулайлаштирилади.
Ҳозирги шартларда Каъбада бир соатда 28 минг киши тавоф қила олади. Кенгайтириш ишлари натижасида бу рақам 40 минг кишига етказилиши режалаштирилмоқда.