- 2019-07-25
Эрон Давлат телевидениеси хабарига кўра 51% овоз олган Руҳоний сайловда ғолиб чиқди.
Ўлкада ўтказилган президентлик сайловларида ислоҳот тарафдори номзод Ҳасан Руҳоний ғалаба қозонди.
Янги президент Ҳасан Руҳоний ким?
Эрондаги президентлик сайловида ислоҳотчи номзод Ҳасан Руҳоний 51% овоз олиб, ғалабасини эълон қилди. Ҳасан Руҳоний ўзи ким?
Ҳасан Руҳоний 1949 йили туғилган. Ёшлигида Эроннинг диний таълим маркази бўлган Қум шаҳрига бориб. У ерда мадраса таълимини олди.
Диний таҳсил олиш билан бир қаторда Теҳрон университетида ҳуқуқ факультетида таълим олди. Ҳуқуқий билимларини ошириш учун 1979 йили Англияга бориб, ҳуқуқ социологияси соҳасида докторлик дипломини ҳимоя қилди.
1977 йили Ҳумайнийга "имом" деган унвон берилиши учун қилган маърузаси унинг тарафдорлари тарафидан илиқ кутиб олинди ва шу тариқа кенг оммага танилди.
Инқилобдан кейин сиёсий фаолиятларда фаол қатнашиб, бир неча марта ҳибсга олинган Ҳ.Руҳоний инқилобдан кейин турли вазифаларда ишлади. Беш марта депутатликка сайланди. Икки марта Мудофаа кенгаши раҳбари, икки марта ташқи сиёсат кенгаши котиби ва вице-спикер лавозимларига тайинланди. Эрон стратегик тадқиқотлар марказида диний лидер вакили ва бош котиблик лавозимида ишлади.
Ҳотамий ҳукумати даврида ядровий музокараларида Эроннинг вакили бўлган.