АҚШда ички зиддият кучаймоқда


  • 29 Январь, 2024
  • 42

АҚШ олий судининг Мексика чегарасидаги мигрантларнинг ноқонуний ўтишини олдини олиш учун қурилган тиканли симларни олиб ташлаш ҳақидаги қарори ўлкадаги зиддиятни кучайтирди.

Техас штати губернатори Грег Эббот “Симларни ҳимоя қиламиз. Керак бўлса федерал ҳукуматга қарши жанг қиламиз” деб баёнот берди. 25 нафар республикачи штат Эбботни қўллаб-қувватлаб “Оқ уйни тан олма    ймиз” деди.

АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп “Бутун америкаликлар Техасни қўллаб-қувватлаши керак” деб гапирди. “Newsweek” эса “АҚШда ички уруш хавфи ортмоқда” деб оловга ёғ сепди. Техаснинг республикачи вакили Брайан Слатон штатнинг АҚШдан ажралиб чиқиши учун референдум ўтказиш имконини берадиган қонун лойиҳасини тайёрлади. Ўлка алғов-далғов бўлди.

Техасдаги нархлар ўлкадаги нархлардан ўртача 55%га паст ва тиббиёт сарф-харажатлари эса 23%га арзон. Техасдаги дўкон маҳсулотларининг баҳолари бошқа жойларга нисбатан анча арзон. Техас эга бўлган нефть конлари 322 миллион аҳолига эга АҚШнинг нефть эҳтиёжининг 40%ини таминлайди.

Бу қарордан кейин Аляска, Калифорния, Гавайи, Нью-Хэмпшир ва Вермонт ҳам АҚШдан ажралиб чиқиш режасини кун тартибига қўйди. Россиянинг собиқ президенти Дмитрий Медведев “Яқин кунларда Техас халқ республикаси қурилади... Совет иттифоқи билан АҚШнинг тақдири айни бўлади” деди. 100 га яқин истеъфодаги FBI ходимлари конгрессга мактуб йўллаб “АҚШ йўқ бўлмоқда. Яна нимани кутяпсизлар” деб савол беришди.


Бошқа мақолалар