Пэрис Хилтон Маккада дўкон очди!


  • 20 Ноябрь, 2012
  • 1392

Шоу-бизнес оламида ўзининг хурмача қилиқлари билан танилган Пэрис Хилтоннинг Маккада дўкон очиши жамиятда шов-шувларга сабаб бўлди.

Хилтон меҳмонхоналарининг меросхўрларидан бири Пэрис Хилтоннинг Саудия Арабистоннинг Макка шаҳрида киборларга мўлжалланган сумка ва аксессуар дўкони очганлиги жамоатчиликда тортишувларга йўл очди.

Интернет-жамоатчилик резонанси

Америка "шов-шув" оламида машҳур бўлган Хилтон аввалги кун ёзган твитида “Маккада янги очилган дўконимни ёқтирасиз!” дея янги шўъбасини таништирган ва дўконининг расмини намойиш қилганди. Лекин интернетда бир фойдаланувчи “Ўйнаб-куляпсанми, жинқарча!” деркан, бошқа бир фойдаланувчи эса “Порно юлдузи” деб атаган Хилтонга Маккада дўкон очишга рухсат берган Саудия  амалдорларини танқид қилди.

Хилтон: Саудия Арабистонидаги бешинчи дўконим

Пэрис Хилтон эса “Бу Саудия Арабистонидаги бешинчи дўконим. Жами дўконларим 42 та. Ўз маҳсулот маркамнинг сотилишини яна-да кўпайтирганим учун фахрланаман” деган твитини ёзди. 


Бошқа мақолалар