- 2016-05-14
Ақлли телефон бозорининг илғорларидан бўлган Samsung ширкати ҳар куни янги-янги технологиялари
билан фойдаланувчиларини лол қолдирмоқда.
Мобил телефонлар борасида ҳар соҳада илғорлардан бўлган Samsung Super AMOLED экранларидан сўнгра Flexible AMOLED (эгилувчан AMOLED) экранларини ҳам сотувга чиқариш учун шайланмоқда. Кам энергия сарфланадиган AMOLED экранларини технология дунёсига олиб кирган Samsung янги экран такомиллаштиришда ҳам илғорлик қилмоқда.
Ултра нозик бичимли бўлган Super AMOLED экранларини ҳозирда эгиладиган ҳолга келтирган Samsung янги технологияни S4 смартфонларида қўлланиш мумкинлигини маълум қилди. Бу Flexible AMOLED экран эгилмайдиган бир қатлам билан жиҳозларга ўрнатилади.
Ингичкалиги жиҳатидан ҳам диққатларни ўзига жалб қилишни уддалаган эгилувчан AMOLED (0,6 мм), Super AMOLEDдан (1,8мм) 3 марта ингичкароқ ва энергия сарфини яна-да камайтиради.