- 2017-03-09
Шанхай ҳамкорлиги ташкилоти (ШҲТ) бош вазирлар учрашуви 5 декабрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда ўтказилади.
Қирғизистон Ташқи ишлари вазирлигидан олинган маълумотга кўра, саммитда иштирок этадиган ШҲТ аъзоси Хитой, Россия, Қозоғистон, Тожикистон ва Ўзбекистоннинг ҳукумат раҳбарлари 5 декабрь куни Бишкекка келади.
Саммитда Россия Бош вазири Дмитрий Медведев, Қозоғистон Бош вазири Серик Ахметов. Тожикистон Бош вазири Акил Акилов, Хитой Бош вазири Вен Жибао ва Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари Рустам Азимов қатнашади.
ШҲТга аъзо ўлкаларнинг бош вазирлари савиясида тамсил этилган саммитда Эрон, Мўғилистон, Покистон, Ҳиндистон давлатларидан кузатувчилар иштирок этадилар. Туркия бу йилги ШҲТ давлат Бош азирлари саммитида “диалог шериги” статусига соҳиб бўлиб, Афғонистон эса “Тўлақонли кузатувчи” статусини қўлга киритганди.
Чоршанба куни бошланадиган ШҲТ Бош вазирлар саммитида қайси мавзулар бўйича музокаралар олиб борилиши расмий тарзда айтилмади. Саммит сўнггида ШҲТ Бишкек декларацияси қабул қилиниши кутилмоқда.
Бу орада Хитой Бош вазири Жибаонинг Қирғизистон сафарида икки ўлка орасида иқтисодий, инвестиция, техник ёрдам, ер ости бойликларини қазиб чиқаришда ҳамкорлик қилиши ҳақида келишувлар имзоланиши билдирилди.