Қозоғистонда девальвация бўлиши мумкин


  • 12 Май, 2017
  • 914

Қозоғистон Тараққиёт банки раиси Болат Жамишев мамлакатда девальвация бўлиши мумкинлигини айтди. Жамишев бу ҳақда шундай деди: “Тенге курсида бирданига ўзгариш бўлмайди. Миллий пул бирлигимиз кучаймоқда. Лекин маълум девальвация даври бўлиши мумкин. Бир “мина” бор ва бу ҳолатни ўзгартириб юбориши мумкин.”

Мутахассислар Тараққиёт банки раисининг бу сўзларини турлича изоҳлашмоқда. Баъзилар Жамишев тенге кучайганини таъкидлаганини билдирсалар, баъзилар эса унинг гапларини салбий баҳоламоқда.


Бошқа мақолалар