- 2024-04-25
Ғарб маданиятининг бешиги бўлган Афина Ғарбий Европадаги энг хунук шаҳар сифатида тан олинди
Грециянинг пойтахти Афина халқаро консультация ширкати тарафидан Ғарбий Европанинг катта шаҳарлари орасидаги энг барбод шаҳар деб танланди. Афина 3 йилдан бери давом этаётган иқтисодий кризис даврида тез-тез такрорланаётган норозилик чиқишлари билан салбий кўринишга эга бўлганди.
Халқаро консультация ширкати Mercer ўтказган тадқиқотда Ғарбий Европанинг энг ёмон кўринишга эга бўлган шаҳрининг Афина эканлигини аниқлади. Вена шаҳри эса, тўртинчи марта "энг яхши шаҳар" номига сазовор бўлди.
Ширкат 39 хил кўрсатгич бўйича пойтахтларнинг "яхши-ёмон"лигини аниқлаш жараёнида шаҳарлардаги сиёсий барқарорлик, соғлиқ, таълим, жиноят, ўйин-кулги масканлари ва жамоат транспорт воситаларининг аҳволи каби томонларини ҳам ўзаро таққослаган. Дунё бўйича 221 шаҳарни баҳолашда Ироқ пойтахти Бағдод сўнгги ўринни эгаллади. Европадаги маълум иқтисодий кризисга қарамай илк 25 таликдаги "яхши" шаҳарлар орасида Еропадан 15 шаҳар ўрин олди.