- 2016-04-15
Сурия армияси қўлга киритган Ҳалаб шаҳрида ўт очишни тўхтатиш борасидаги келишувдан кейин тинч аҳолини эвакуация қилиш бошланди. Аҳоли тарк этаётган Ҳалаб шаҳридан ушбу тасвирлар қолди:
Афсонавий шаҳар бўлган Ҳалабнинг ички урушдан аввал ва шу ондаги ҳолати:
2011 йилдан бери давом этаётган тўқнашувлар миллионлаб инсонларнинг ҳаётини ўзгартириб юборди.
Халқаро ҳамжамият ташкилотлари эълон қилган ҳисоботларга кўра, 5 йилдан бери давом этаётган урушда юз минглаб кишилар ҳаётдан кўз юмдилар.
Айни ҳисоботларга кўра, 12 миллионга яқин суриялик уруш туфайли ватанидан кўчиб кетган.
2011 йил 15 мартда бошланган Сурия гражданлар уруши 2011 йил апрель ойида ўлка бўйлаб ёйилди.