Путиндан космосга 50 миллиард доллар


  • 13 Апрель, 2013
  • 1366

Россия президенти Владимир Путин ўлкасининг Қозоғистондаги “Бойқўнғир” космодромидан фойдаланишда давом этишини маълум қилди. Путин фазо тадқиқотларига 50 миллиард доллар маблағ ажратишини ҳам айтди.

Юрий Гагариннинг 1961 йили космосга чиқишининг 52 йиллиги муносабати билан қурилаётган “Восточный космодром”ни келиб кўрган Путин Россиянинг Тинч океани соҳилидаги минтақани космонавтларнинг сувга туша олиши учун махсус танлаганини айтди.

2018 йили инсоннинг учиши

Россия “Восточный космодром”и пойтахт Москвадан 5500 километр шарқидаги Амур минтақасида қурилмоқда. Тахминан 10 миллиард доллар сарф этиладиган бу космодромдан илк ракета 2015 йили учирилиши кутилмоқда. Инсоннинг учиши 2018 йилга мўлжалланмоқда.

Гагарин фазога кўтарилган илк инсон унвонини олган 12 апрель куни Россияда Космонавтлар куни сифатида нишонланади.

Россия 115 миллион доллар тўлайди

Россия “Бойқўнғир” космодромидан йиллик 115 миллион доллар тўлов эвазига 2050 йилгача фойдаланиш учун келишув имзолаган. Бу келишувнинг тўловларга боғлиқ баъзи бир муаммолар туфайли бекор қилиниши айтилганди.


Бошқа мақолалар