Қотил Америка


  • 26 Сентябрь, 2017
  • 810

Россия Суриядаги жангда ўлган генерал-лейтенант Валерий Асапов учун АҚШни айбдор деб топди.

АҚШ билан Россия Сурия борасида кескин баёнотлар билан бир-бирини айблади. Америкалик вакиллар “Россиянинг юргизаётган Сурия сиёсати минтақадаги хаосни орттирди” деди.

Генерал-лейтенант Валерий Асапов ўтган куни Дайр аз-Зор атрофида террор тўдаси ИШИД (Қозоғистонда тақиқланган)нинг минамёт ҳужумида ҳалок бўлди. Россия президенти Путиннинг яқин дўстларидан бўлган Валерий Асаповнинг ўлими Кремлни қаттиқ безовта қилди. Кеча ўтказилган йиғилишда бу ўлимда АҚШ айбдор эканлиги айтилди. Ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей РЯбков генерал АҚШнинг иккиюзламачи сиёсати туфайли Дайр аз-Зор шаҳрида ўлганлигини айтди. Рябков “АҚШ кўз юмган ИШИД минтақада кучайди” деди. Россия нашрларида ҳам “Қотил Америка” сарлавҳали мақолалар кўпайди. Ҳужумда генерал-лейтенант Асапов билан бирга икки нафар рус зобити ҳам ҳалок бўлганди. 


Бошқа мақолалар