Хитой энг узун тезюрар поезд йўлини очмоқда


  • 15 Декабрь, 2012
  • 1487

Деярли барча нарсанинг “энг”ини ишлаб чиқараётган Хитой энди дунёнинг энг узун тезюрар поезд йўлини фойдаланишга топширмоқда.
Хитой ОАВларига кўра, Хитой Темир йўллар вазирлиги пойтахт Пекин билан жанубдаги ярмаркалар шаҳри Гуанчжоуни бир-бирига боғлайдиган поезд йўлини Мао Цзедуннинг туғилган куни, яъни 26 декабрь куни очишни режалаштирган. 2 минг 298 километрлик темир йўли ораларида Шицзячжуан, Чжэнчжоу, Ухань ва Чаншалар жойлашган 35 та бекат бор.
Ўртача тезлиги соатига 300 километр бўладиган поезднинг Пекин билан Гуанчжоу орасидаги  20 соатлик масофани 8 соатда  босиб ўтиши қайд этилди. Поезднинг максимал тезлиги эса 350 километр эканлиги айтиб ўтилди.
Вазирлик бу йўлнинг Пекин билан Ухань орасидаги карго юк ташимасини 20 миллион тоннага орттиришини маълум қилди.


Бошқа мақолалар