- 2015-02-04
Россия давлат раҳбари Владимир Путин Россия кемаларини мусодара қилиш уринишларига қарши
“қатъий жавоб бериш” топшириғини берди. Калининград барча имкониятлар билан ҳимоя қилинишини айтган Путин, Украинанинг келажагига доир ҳам эътиборни тортувчи баёнотлар берди.
Россия давлат раҳбари Владимир Путин Санкт-Петербург шаҳрида Россия ҳарбий-денгиз флоти куни муносабати билан ўтказилган йиғилишда ҳарбий мутасаддилар билан учрашди. Денгиз ҳарбий кучлари қўмондони Александр Моисеев ва флот қўмондонларидан майдондаги сўнгги вазият ҳақида маълумот олган Путин, айниқса, Россия кемаларига нисбатан эҳтимолий аралашувлар борасида диққатга сазовор хабарлар берди.
Россия лидери, тижорат кемалари ҳам шулар жумласидан бўлган ҳолда, Россия флотига нисбатан мусодара қилиш уринишларини қабул қилиб бўлмаслигини билдириб, бу каби ҳолатларда халқаро денгиз ҳуқуқи доирасида, лекин қатъият билан ҳаракат қилиш кераклигини айтди. Тегишли муассасаларга зарур топшириқлар берилганини ифода этган Путин, кўриладиган чора-тадбирларнинг самарали бўлишини кутаётганини таъкидлади.
Ўз нутқида Россиянинг Болтиқ денгизи соҳилидаги Калининград вилоятига нисбатан таҳдидларга ҳам тўхталиб ўтган Путин, ҳудуд хавфсизлиги мамлакат эга бўлган барча ҳарбий ва стратегик имкониятлар билан таъминланишини урғулади.
Россия ҳарбий-денгиз флотининг модернизация ишлари давом этишини билдирган Путин, флот янги авлод қурол тизимлари билан мустаҳкамланишини айтди. Денгиз кучларининг Россия ядровий тийиб туриш салоҳиятидаги критик ролига ишора қилган Путин, флотнинг мамлакат мудофаа стратегик режасидаги аҳамиятини сақлаб қолаётганини ифода этди.
Путин Украина урушига оид баҳолашларида ҳам эътиборни тортувчи ибораларни қўллади. Россия денгиз пиёдалари фронтда илгарилашни давом эттираётганини ҳимоя қилган Путин, бу йил 20 дан ортиқ аҳоли пункти Россия кучлари назоратига ўтганини илгари сурди.
Ғарбий Украина ўтмишда совет раҳбари Иосиф Сталин томонидан Украинага топширилганини даъво қилган Путин, сўз юритилаётган ҳудудлар келажакда қайтадан Польша, Венгрия ва Руминия билан боғланиши мумкинлигини илгари сурди. Украинанинг амалдаги чегараларини узоқ муддатда сақлаб қола олмаслигини даъво қилган Россия лидери, уруш эса эртами-кечми барибир якунланишини айтди.