- 2018-04-29
Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD) ҳисоботига кўра, 24% ишсизлик билан Испания дунёда биринчи ўринни эгалламоқда.
Маркази Парижда жойлашган Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (OECD) сентябрь ойини ҳам қўшганда аъзо ўлкаларда ишсизлик даражаси ўртача 7,2% эканлигини очиқлади.
OECD тарафидан бугун эълон қилинган ишсиз бўйича ҳисоботга кўра, кўрсаткич 0,1 га тушиб, 7,3 дан 7,2га камайди. Бу ўлкалардаги ишсизлик сони сентябрь ойида 44,2 миллион бўлди.
Ишсизлик 11,5 кўрсаткични кўрсатаётган Европа давлатида ишсизлик энг кам тушган давлат Португалия бўлди. Бу ўлкада ишсизлик даражаси 13,6га тушди. Иккинчи ўринни эса ишсизлик даражаси 0,2 га тушиб, 11,2% бўлган Ирландия эгаллади.
Испания эса ишсизлик даражасини 0,2га туширганига қарамай 24% билан ишсизлик кўрсаткичи энг юқори ўлка бўлиб қолмоқда.
Ишсизлик энг кам бўлган ўлкалар рўйхатида 3,5% билан Жанубий Корея биринчи ўринни эгаллаб, иккинчи ўринда 3,6% билан Япония келмоқда. Мексика ва Исландия 4,8% билан учинчи ўринда келмоқда.
АҚШ ишсизлик даражасини 0,1га тушириб, 5,8% бўлди.
OECD ўлкаларидаги ёш ишсизларнинг нисбати сентябрда аввалги ойга кўра, 0,3 га тушиб, 15,1% га пасайди. 15-24 ёш ораси гуруҳи назарда тутилган ишсиз ёшлар асосан Европада муаммога айланмоқда. Ёш ишсизлар нисбати Испанияда 53,7% га етиб, Грецияда 50,7%, Италияда 42,9%, Португалияда 35,2% кўрсаткични кўрсатмоқда.