Бой сингапурликлар энг бахтсиз одамлар эмиш!


  • 24 Декабрь, 2012
  • 2024

 Ҳақиқатдан ҳам пул билан бахтга эришиб бўлмайди. Сўнгги ўтказилган сўровномада нефть магнатлари бўлган араб давлатлари эмас, фақир Лотин Америка давлатлари аҳолиси ўзларини ҳаммадан кўпроқ бахтли деб ҳисоблашадигани маълум бўлди. Бой Сингапур халқи эса, шунча неъматларга қарамай ўзларини энг бахтсиз одалар деб санар экан.

Дунёнинг энг бахтли инсонларини аниқлаш учун 148 давлатдан 150 мингдан ортиқ кишилар устида олиб борилган сўровномада жуда қизиқарли натижалар юзага чиқди. Энг бахтли давлатлар нефть заҳираларига бой араб давлатлари ёки инсон умри энг узун бўлган Япония бўлиши кутилаётганда, бунинг аксига энг бахтли ўлкалар Лотин Америка давлатлари эканлиги маълум бўлди.

Галлуп тарафидан ўтказилган сўровномада энг бахтли 10 давлатдан 7 тасининг Лотин Америкада жойлашганлиги аниқланди. Панама ва Парагвай биринчи ва иккинчи ўринни эгаллаб қолган ўринларни Сальвадор, Венесуелла, Тринидад-Тобаго, Тайланд, Гуатемала, Филиппин, Эквадор ва Коста-Рика давлатлари эгаллади.

Сўровномада шунча бойлиги билан Сингапур энг бахтсиз ўлка деб топилди. АҚШ эса фақат 33-ўринни эгаллаб, Германия ва Франция каби ривожланган давлатлар бундан ҳам паст ўринлардан жой олди.

Лотин Америка давлатларидан илк ўнталикка кирган Гуатемала каби кўп ўлкаларда бир неча йиллардан бери ички низолар, отишмалар давом этаётган бўлса ҳам, бу ўлкалардаги инсонларнинг бахтли бўлишларида маданий факторларнинг таъсири бор эканлиги айтилмоқда.


Бошқа мақолалар