- 2017-01-24
Испанияда кузатилган қаттиқ иссиқлар кўплаб инсонлар ҳаётига зомин бўлди. Испания Экология вазирлигининг маълум қилишича, сўнгги икки ойда юқори ҳарорат туфайли мамлакатда камида 1180 нафар ватандош вафот этган. Уларнинг катта қисми 65 ёшдан ошган инсонлар бўлиб, ярмидан зиёди аёллар экани айтилмоқда.
Бир пайтнинг ўзида Европа бўйлаб 12 мамлакатда 23 июн – 2 июль кунлари орасида содир бўлган қаттиқ иссиқлар сабабли 2300 киши ҳаётдан кўз юмган. Энг кўп ўлим ҳолати Италиянинг Милан шаҳрида қайд этилган — 499 киши.
Испанияда 16 майдан 13 июлгача давом этган юқори ҳароратлар мамлакат аҳолисини жиддий қийнади. Ҳукумат маълумотига кўра, ўтган йилнинг шу даврида бундай иссиқлардан 114 киши ҳалок бўлганди. Карлос III соғлиқни сақлаш институти маълумотларига кўра, ўтган ёз мавсумида Испанияда жами 2191 киши иссиқдан вафот этган.