“Microsoft” “Nokia”ни сотиб олади


  • 4 Сентябрь, 2013
  • 1196

“Microsoft” компанияси “Nokia”нинг мобил қурилмалар бизнесини 7,2 млрд.долларга сотиб олади.

Ушбу қарор эълон қилинганидан кейин фин компаниясининг акциялари 47% га ўсди. Битим шартларига кўра, “Nokia” мобил телефонлар ва смарт-қурилмаларни ишлаб чиқариш бўйича бизнесни ўз ичига олувчи бўлинмани тўлиқ сотади. Шунингдек, “Microsoft”нинг ихтиёрига операцион фаолият, савдолар ва маркетинг, дизайн ва қўллаб-қувватлаш бўлимлари ҳам ўтади.

Битим 2014 йилнинг биринчи чорагида якунланиши кутилмоқда. Бироқ бу “Nokia” акциядорлари ва тартибга солувчи органлар битимни маъқуллаган тақдирда юз беради. Мобил телефонлар бизнесини сотганидан кейин “Nokia” эътиборни бошқа йўналишларга, хусусан, навигация хариталари ва тизимларини ишлаб чиқишга қаратмоқчи.

Компания билан музокаралар олиб борилаётгани июнь ойидаёқ маълум бўлган эди, бироқ муҳокамалар нарх масаласи ҳамда “Nokia”нинг бозордаги мураккаб аҳволи туфайли тўхтаб қолганди. Қайд этиб ўтамиз, “Nokia” 2011 йилдан буён “Microsoft” билан ҳамкорлик қилиб келади, у ўзининг қурилмаларида “Windows Mobile” операцион тизимидан фойдаланади.


Бошқа мақолалар