Ваҳҳобий муфтийдан навбатдаги


  • 2 Январь, 2013
  • 1434

Саудия Арабистон юксак диний лавозимини эгаллаган ваҳҳобий муфтий Муҳаммад Ал Орифий суриялик мухолифларнинг узоқ вақтдан бери жангда юрганлиги учун жинсий алоқа қила олмаганликларини айтиб, уларнинг жинсий истакларини қондириш жаннатга кириши учун бажарилиши керак бўлган вазифа эканлигини иддао қилди.
Presstvнинг хабарига кўра, ваҳҳобий муфтий Муҳаммад ал Орифий Сурияга тегишли "янгича" фатвосида ғайриинсоний таклифни илгари сурди. Суриядаги мухолифларнинг икки йилдан бери жанг қилаётганликлари сабабли узоқ вақтдан бери жинсий алоқада бўлмаганликларини айтган Ал-Орифий уларнинг мутъа (вақтинчалик) никоҳи усули орқали суриялик аёллар билан қисқа муддатли "оила" қуришлари шариат бўйича мумкинлигини даво қилди.
Жинсий эҳтиёжларни қондириш учун қуриладиган "оила"ларда эркакларнинг "хотинликка" баҳоли қудрат бева, ажрашган ёки 14 ёшдан ошган қизларни танлашлари маъқул бўлишини маслаҳат берган муфтий бу мухолифларнинг жинсий истакларини қондиришга кўмаклашиш жаннатга кириш учун бажарилиши керак бўлган муҳим вазифалардан эканлигини иддао қилди.


Бошқа мақолалар