- 2014-05-08
Миср халқи тўнтариш билан давлат тепасига келган Абдулфаттоҳ ас-Сиссийга қарши норозилик намойиши учун кўчага чиқди. Намойишларнинг иккинчи кунида полиция кўздан ёш оқизувчи газ ва ҳақиқий ўқлар билан намойишчиларни нишонга олди.
Пойтахт Қоҳира билан бирга кўплаб шаҳарларда ҳарбийар майдонларни қуршаб олди. Мисрликлар таҳдидга қарамай “Сиссий истеъфо” деган шиорлар билан чиқишди. Миср ички ишлар вазирлиги жума кунги намойишларда ҳибсга олинганлар ҳақида ҳеч қандай маълумот бермади. Лекин Миср ҳуқуқ ва эркинликлар ҳайъати 44 кишининг ҳибсга олинганлигини маълум қилди. Мисрлик ҳуқуқчи Муҳаммад ал-Бакир эса “Facebook” орқали хабарида ҳибсга олинганлар жуда кўплигини бидирди.
Эълон қилган коррупцияга қарши видеолари билан намойишларнинг бошланишида таъсири кучли бўлган ҳозирги вақтда Испанияда яшовчи мисрлик пудратчи Муҳаммад Али ҳам президент Абдулфаттоҳ ас-Сиссий истеъфога чиқмаган тақдирда жума куни Мисрда миллионлар иштирокида намойиш ўтказишга чақириқ билан чиқди.
Демократик Миср партиясидан берилган баёнотда сиёсий маҳкумларнинг озод этилишини ўз ичига олган “кенг қамровли сиёсий реформа” ўтказишга чақирди.