- 2024-09-17
Маркази Қатарда жойлашган “Al-Jazeera” хабар канали Америка кабелли телевидения бозоридан жой эгаллаш учун Альберт Горга қарашли “Current Tv” каналини сотиб олди.
Бу орқали “Al-Jazeera” томошабинлар рақамини 9 марта ошириб, 40 миллион уйга киришга муваффақ бўлди.
Ушбу савдонинг амалга ошганлигини билдирган Альберт Гор ва шериги Жоель Хиат “Бугун медиа маълум бир мақсадлар учун қурилиши керак: эшитмаганларни эшиттириш, мустақил ва фарқли назар ҳамда ҳеч ким айтмаган воқеаларни айтиш. “Al-Jazeera” ҳам “Current Tv” каби бу мақсадларни кўзлайди ва ҳақиқатларни яна-да яхшироқ тушунтириб беришини таъминлашига ишонамиз”деди.
Сотув амалга ошиши билан бир қаторда “Al-Jazeera” Нью-Йорк ва Вашингтон каби АҚШнинг йирик шаҳарларини ҳам ўз ичига олиб, 4,7 миллион уйга киришга муваффақ бўлди.
Каналнинг АҚШ кабелли телевидения бозорига кириши билан бирга мамлакатнинг энг катта иккинчи қабелли телевидения тарқатиш фирмаси “Time Warner Cable Inc.” “Current TV”ни ўзи тарқатадиган каналлар рўйхатидан чиқарганини маълум қилди. Фирма берган баёнотида “Current Tv билан тузган келишувимиз ниҳоясига етди, канал сигналларини тарқатишни қисқа муддат ичида тўхтатамиз” дейилди.