- 2024-10-10
АҚШ президенти Джо Байден пайшанба куни ўтказилган президентлик сайловида демократик партиянинг мағлубиятини тан олиб, ўлкага мурожаат қилди.
Президент Трампни ғалаба билан табриклаганини ва 2025 йил 20 январь куни тинч ва тартибли равишда иқтидорни топширишини таъкидлади.
Байден сайловчиларни Америка сайлов тизимига бўлган гумонларини йўқотишга чақирди.
Трампнинг сайловолди штабининг вакиллари Байден уни Оқ уйга учрашувга таклиф қилганини билдиришди.
Трамп 5 ноябрь куни ўтказилган президентлик сайловида сайловчиларнинг 270 талик чегарасидан ошиб, ғолиб бўлганди.
Трамп администрациясидан “Tesla” бош директори Илон Маск ҳамда собиқ президентликка номзод Роберт Кеннедилар ўрин олиши мумкин.