1900 йиллик қўлёзма Таврот Эрдўғонда


  • 9 Январь, 2013
  • 1393

Турк, Исроил ва инглиз чекистлари тарихларидаги энг қалтис талашувни бошидан кечиришди. Исроиллик MOSSAD ва инглиз MI6 ортига тушган 1900 йиллик Таврот қўлёзмаси Туркия Миллий разведка ташкилоти  (MIT) томонидан ўтказилган операция натижасида Бош вазирга тақдим қилинди.

Динлар тарихини ўзгартириб юборадиган маълумотларни ўз ичига олган Таврот учун Аданада фильмларда ҳам учрамайдиган бир операция амалга оширилди.

Туркия Миллий истихборот ташкилоти (МИТ) тарихий китобни сотувчилар билан 40 миллионга келишиб, учрашув жойида қўлга олиш учун тузоқ қуриб ётган MOSSAD ва MI6 айғоқчиларини ҳам доғда қолдирди.

Бу ҳодисани мухбир Талат Атилла шундай баён қилади:

Сана: 2012 йил 24 декабрь

Манзил: Адана

Турк, инглиз ва Исроил чекистлари сўнгги йиллардаги энг шов-шувли талашувга тушишди.

Бу талашувда Туркия ғолиб чиқди.

Турк хавфсизлик кучлари Аданада 1900 йиллик терига ёзилган Тавротнинг қўлёзмасини қўлга киритишди.

Аданадаги Таврот операцияси сўнггида Бош вазир Тоййиб Эрдўғон шундай катта “сир”га эга бўлдики, бу сир ошкор этиладиган бўлса, Исроил ва яҳудийларнинг бутун тамойиллари бузилганидек, сиёсат ва динлар тарихи ҳам ўзгариб кетади. 

MOSSAD Хилтон меҳмонхонасига қочди

Детектив фильмларни ҳам ортда қолдирадиган операция ва ундан кейинги воқеалар қуйидагича юз берди:

1900 йиллик Таврот қўлёзмаси ҳақида бир вақтда хабардор бўлган МИТ, MOSSAD ва инглиз махсус хизмати MI6 бу қўлёзмани қўлга киритиш учун деярли айни вақтда ҳаракатга тушди. 

Исроил Тавротни йўқ қилмоқчи эди

Тавротга асосан Исроил даъвогарлик қилиб, эвазига катта бойлик таклиф этди.

Тавротда Исроил ва яҳудийларга тегишли жуда муҳим “сир”лар бор эди.

Бу “сир”лардан хабари бўлган Исроил теридаги Таврот қўлёзмасини қўлга киритиб, сирларнинг бошқаларга маълум бўлмаслиги учун қўлёзмани йўқ қилиш пайига тушди, лекин бунга эришолмади.

МИТ Таврот сотадиган кишиларга 40 миллион таклиф қилиб, келишувга келди. 

Инглизлар даллоллик учун ишга киришган эди

Бу келишувдан хабардор бўлган MOSSAD ва M16 айғоқчилари учрашув жойига тузоқ қуриб пистирмада ётди. Лекин МИТ ходимлари уларга ҳеч имконият қолдирмасдан Тавротни қўлга киритди.

Операция сўнггида MOSSAD айғоқчилари Адана Хилтон меҳмонхонасига қочарса, M16 аъзолари эса дипломатик дахлсизлиги ёрдамида воқеа жойидан узоқлашишга мажбур бўлди. Инглизларнинг Тавротни Исроилга сотиш учун қўлга киритмоқчи бўлгани, бу орқали фойда кўришни режалаштирганликлари маълум бўлди. 

Бош вазир Эрдўғонда даврада...

Бу мудхиш воқеалардан МИТ ўз вақтида Бош вазир Эрдўғонни хабардор қилиб турди. Операция муваффақиятли амалга ошгач, Бош вазир Тавротни яширинча Анкарага олиб келишлари ҳақида кўрсатма берди.

Ибронийча Таврот қўлёзмасини тадқиқ остига олган мутахассислар бўйи 9 метр бўлган Таврот устидаги тадқиқотларини кучли ҳимоя ҳалқаси ичида олиб борди.

Тавротни тадқиқ этадиган гуруҳни шакллантиришда ҳам жуда эҳтиётлик билан ҳаракат қилинди.

1900 йиллик Тавротни тадқиқ этгандан кейин маълум бўлган натижа мутахассисларни карахт аҳволга солиб қўйди. Чунки 1900 йиллик Таврот билан бугунги Таврот бир хил эмасди.

Яъни Исроил бугунги кунда фойдаланаётган Таврот, бузилиб, ўзгартирилган Таврот эканлиги маълум бўлди.

Топилган Таврот Қуръондаги калималарни исботлади

Маълумки, Қуръон Тавротнинг калималари ва маънолари бузилиб, ўзгартирилганини ёзади.

Яҳудийларнинг Тавротда қилган ўзгартиришлари Қуръони каримда шундай баён қилинади:

“Яҳудийларнинг бир қисми калималарнинг ўринларини ўзгартирдилар. Ва тилларини буриб эшитдик ва қарши чиқдик дейдилар...” (Нисо сураси, 46-оят)

1900 йиллик Тавротда ёзилган: ҳазрати Муҳаммад сўнгги пайғамбар

1900 йил аввалги, эски Тавротда Исроилўғилларининг диний ва сиёсий тамойилларига асосланиб, бажарган баъзи ишларининг тубдан нотўғри эканлиги маълум бўлди.

Ҳаммасидан ҳам аҳамиятли бўлгани топилма Тавротда сўнгги пайғамбарнинг ҳазрати Муҳаммад эканлиги очиқча билдирилган. 


Бошқа мақолалар