Британияда илк бор ҳижобли аёл судьяликка тайинланди


  • 28 Май, 2020
  • 483

Британияда илк бор ҳижобли мусулмон аёл судья этиб тайинланди. Судьяликка тайинланган Раффиа Аршад “Бу нафақат шахсий муваффақият, балки келиб чиқиши туб аҳолидан бўлмаган ҳар бир киши учун улкан муваффақиятдир” деди.

Раффиа Аршад ўтган ҳафта Англиянинг Мидленс минтақасига судья этиб тайинланганлиги ҳақида мактуб олганлиги маълум бўлди. 40 ёшли Аршад қўлга киритган муваффақиятининг бошқаларга илҳом беришини ҳамда бу йўлда биринчилардан бўлгани билан фахрланишини айтди.

Оиласида университетда таҳсил олган илк одам бўлган Аршад тайинлов билан бирга кўпчиликнинг ўйидаги “судья қиёфаси” клишесини синдирганлигини айтди. Ҳар бир кишининг баланд чўққиларга етишни кўзлаши кераклигини таъкидлаган Аршад “Нимага ўхшашингиз борасида андиша қилманг. Қолипга сиғиш борасида хавотирланманг. Бу қолипни синдириб ташланг ва эҳтиёжингиздагини ясаб олинг” деб гапирди.

17 йилдан кўп вақт оила ҳуқуқи соҳсида адвокатлик қилган 3 фарзанднинг онаси Аршад судьяликка тайинлов уни хурсад қилганлигини, лекин бошқаларнинг ҳам бу қувончга шерик бўлгани уни бахтиёр этганлигини билдирди. Аршад “Ҳам аёллардан, ҳам эркаклардан кўплаб мактублар олдим. Ораларида ҳижобли бўлганликлари учун судья бўлиш у ёқда турсин, ҳатто адвокат ҳам бўла олмаслигини ўйлаган аёллар ҳам бор эди” деди.


Бошқа мақолалар