Россияда кечалари пиво сотиш тақиқланди


  • 10 Январь, 2013
  • 1279

Россияда 1 январдан эътиборан алкоголли пиволарни кечаси сотиш тақиқланди. Буфет, дўкон ёки бошқа савдо жойларида кечқурун соат 23.00 билан 08.00 орасида пиво сотилмайди. Ресторан ва клубларга эса бу тақиқлар ўтмайди.
Россияда бироз аввал 2012 йил 1 июлда даражаси 5% бўлган пиволарни сотиш тақиқланганди. Янги қонунда эса алкоголь даражасига қарамай, барча русумдаги пиволарни кечаси сотиш тақиқланди. Россия президенти В.Путин алкоголизм Россиянинг энг катта муаммоси эканлигини, бу билан кенг миқёсда кураш олиб боришини сўзлади.
Дунё Соғликни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, Россияда бошпанасиз эркакларнинг бешдан бири, аёлларнинг эса олтидан бири алкоголь туфайли уй-жойини йўқотган. Россия пиво нархларини ҳам давомли оширмоқда. 2012 йилда пиво нархлари 20%га ошди. 2011 йили Молия вазирлиги чиқарган қарорга кўра, 2013 йили пиво нархлари 25%, 2014 йил эса 20%га ортади. Россия арзон баҳоли ароқ ишлаб чиқаришни тақиқлаб, алкоголь рекламаларининг ОАВ ва интернет медиасида ўрин олишига рухсат бермаяпти.


Бошқа мақолалар