Қозоғистон Россияга доллардан воз кечишни таклиф қилди


  • 10 Февраль, 2015
  • 1954

Қозоғистон Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га аъзо давлатлар орасида миллий валютада иш олиб боришга чақирмоқда. Бу ҳақида Қозоғистон Бош вазири Карим Масимов хабар берди.

“Ўзаро савдо-сотиқда миллий валютадан фойдаланишга имконимиз бор. Бизда икки томонлама келишув лойиҳалари тайёр” деди Масимов.

Россия бош вазири Дмитрий Медведев “Миллий валютадан фойдаланиш лойиҳаларни ташкил қилишда жуда муҳим масала. Бу иш қандай юритилишини аниқлаб олиш лозим” деди.

Медведевнинг гапларига кўра, умумий банк минтақада муваффақиятли иш олиб бораётган “Евроосиё тараққиёт банки” базасида ташкил этилиши мумкин.

ШҲТ 2001 йили ташкил этилган бўлиб, унга Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон давлатлари аъзодир. Кузатувчи статусида Мўғилистон, Ҳиндистон, Эрон, Покистон ва Афғонистон давлатлари бор. Жорий йилнинг сентябрь ойида Покистон ва Ҳиндистон ШҲТга қўшилиш учун расмий тарзда аризалар беришди. 


Бошқа мақолалар