Швециянинг Афғонистондаги фаолиятлари тўхтатилди


  • 14 Июль, 2023
  • 150

Толибон (Қозоғистонда тақиқланган) ҳукумати Қуръони каримни ёқишга рухсат бергани учун Швециянинг Афғонистондаги бутун фаолиятлари тўхтатиб қўйилганлигини маълум қилди.

Толибон вақтинчалик ҳукуматининг матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид ижтимоий тармоқ орқали берган хабарида Қуръони каримни ёқишга рухсат бергани учун мусулмонлардан узр сўрамагунича Швециянинг Афғонистондаги бутун фаолиятлари тўхтатилганини билдирди.

Қуръони каримга ўт қўйишни гумроҳлик деб баҳолаган Мужоҳид бутун мусулмон ўлкаларнинг Швеция билан алоқасини қайта кўздан кечириб чиқиши кераклигини айтди. Толибон 2021 йил 15 августда Афғонистон ҳокимиятини қўлга киритгач ораларида Швеция ҳам бўлган кўплаб хорижий давлатлар Кобулдаги элчихоналарини бекитганди. Лекин Швециянинг баъзи ёрдам ташкилотлари ўлкадаги фаолиятини давом эттириб келаётганди.

Швеция пойтахти Стокгольмда 28 июнда асли ироқлик Салван Момика шаҳарнинг жоме масжиди олдида полиция ҳимоясида Қуръони каримга ўт қўйганди.


Бошқа мақолалар