Мадинани чигирткалар босди


  • 20 Апрель, 2019
  • 628

Саудия Арабистоннинг Мадина шаҳрини чигирткалар босди.

Саудия Арабистонда Мадина шаҳри ва масжиди Набавийни ҳам чигиртка ва сувараклар босди. Уч кун аввал пайдо бўлган сувараклар қисқа вақт ичида шаҳарнинг катта қисмига ёйилди. Мадина атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлимлари масжиди Набавий ва шаҳарда ёйилган суваракларни йўқ қилиш учун дорилаш ишларини бошлашди. Уч ой аввал масжиди Ҳаром ва Каъба атрофи ҳамда Макка шаҳрини ҳам сувараклар ва чигирткалар босганди.

Чигирткалар Араб яриморолидан Эронга йўналиб, 6 та шаҳардаги экин майдонларига зарар бермоқда. Бу Эронда сўнгги қирқ йилдаги энг улкан чигирткалар истилоси ҳисобланади.


Бошқа мақолалар