- 2018-12-19
Ливия кризисида бўлганидек Малидаги тартибсизликларни фурсат деб билган Франция яна жангу жадалда олдинги сафларда бормоқда.
Бирлашган Миллатлар Хавфсизлик кенгашининг дастаги билан сентябрда режалаштирилган, лекин боши берк кўчага кириб қолган тинчликпарвар кучларнинг киритилиши олдида Франциянинг кутилмаган бурун суқиши норозилик уйғотмоқда.
Сурия борасида лом-мим демаган БМТ Хавфсизлик кенгашининг бирданига Малида “радикал экстремистлар”га қарши аскар киритишга уриниши ҳам шубҳаларга сабаб бўлмоқда.
Аскар киритишнинг эҳтимолий натижалари ҳақида давлатлар орасида ягона бир нуқтаи назар йўқ. Баъзи минтақалар мамлакат аҳволининг яна-да ёмонлашувидан хавотирда.