Англияда электрон сигаретларни давлат тўлайди


  • 4 Ноябрь, 2021
  • 186

Англия сигаретни ташлашга уринганларни қўллаб-қувватлаш мақсадида электрон сигаретларни рецепт асосида беришни режалаштирмоқда. Агар ушбу қонун қабул қилинадиган бўлса, Англия дунёда электрон сигаретни рецепт билан берадиган илк ўлка бўлади.

Дунё сигарет билан курашда янги даврга кирмоқда. Англия дори ва соғлиқ маҳсулотларини тартибга солиш агентлиги ишлаб чиқарувчиларни рецепт билан бериладиган молларни тасдиқлаш учун тавсия қилишга чақирди. Агар бу қонун қабул қилинса, Англия электрон сигаретни рецепт билан берувчи илк ўлка бўлади.

Англия ва дунёнинг бир қанча ўлкасида электрон сигаретларнинг чекишни ташлашда ёрдамчи восита сифатида қўлланиш ёки қўлланмаслик борасида узоқ вақтдан бери тортишувлар давом этмоқда. Бунга сабаб электрон сигаретда мавжуд бўлган хавфлардир. Мутахассислар “Ҳа, электрон сигарет бутунлай хавфсиз эмас. Лекин тамакидан иборат сигаретдаги хавфлар олдида булар ҳеч нарса эмас” деган фикрда.

Электрон сигаретларни рецепт асосида бериш мавзуси 2017 йилдан буён тортишилмоқда. Ўша йили ҳукумат электрон сигаретни чекишни ташлаш кампанияларининг бир парчаси сифатида танитишни бошлаганди.


Бошқа мақолалар