Асаднинг онаси ўлди


  • 8 Февраль, 2016
  • 1006

Сурия президенти Башар Асаднинг онаси Аниса Маҳлуф пойтахт Шомда 86 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Берилган расмий баёнотда Маҳлуфнинг ўлими сабаби ҳақида ҳеч қандай маълумот айтилмади.

1930 йили Лазкияда дунёга келган Аниса Маҳлуф ўғли Башар Асаднинг сиёсий қарорларига таъсири билан маълум эди. Маҳлуф Сурияда ички уруш авж олиши билан 2012 йили қизи Бушра Шавкат билан Дубайга кетганди. Орадан бироз вақт ўтиб, яна Шомга қайтганди. 


Бошқа мақолалар