Лукашенко Қуръонни нима учун ўпгани сабабини маълум қилди


  • 18 Ноябрь, 2016
  • 1029

Беларусия президенти Александр Лукашенко Минскдаги жоме масжидининг очилиши маросимида барча динларга бирдек ҳурмат билан қараши рамзи сифатида Қуръони каримни ўпганини маълум қилган. Бу ҳақда "Интерфакс" ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

“Менга Қуръонни ўпганим учун танқид қилинаётганимни маълум қилишди. Биз Эрдўғон билан масжид очилишида бўлдик. Унга Қуръон совға қилишганда, у Қуръонни ўпди. Менга ҳам худди шундай Қуръон беришганда нима қилишим керак эди? Мен ҳам Эрдўғоннинг ишини такрорладим”, деб айтмоқда Лукашенко.

Лукашенконинг айтишича, Беларусияда мусулмон, католик ва православлар орасида ҳавас қилса арзигудек муносабатлар ўрнатилган, мамлакат қонунчилигида эса барча дин вакиллари учун бирдек ҳуқуқлар кўзда тутилган.

“Мен президентман ва менинг давлатимда кўп минглаб мусулмонлар яшайди. Мен улар учун ҳам президентман. Ва улар ҳеч қачон ҳеч қандай муаммолар келтириб чиқармаганлар”, деб қўшимча қилди Лукашенко.


Бошқа мақолалар