Тунисликлар қочоқ раҳбарларини сўрашмоқда


  • 15 Январь, 2013
  • 1183

Тунисликлар лавозимини ташлаб қочган аввалги президент Зайнал Обидин бин Алини қайтариб бериш талаби билан Саудия Арабистоннинг Тунис элчихонаси олдида намойиш ўтказдилар.
Намойишни уюштирган ташкилотлардан Халқ ҳаракати тамсилчиси Холид ал-Кариший AA мухбирига берган интервьюда Саудия Арабистон раҳбариятидан бин Алини Тунисга топширишларини талаб қилганликларини айтди.
Республика Конгрес партиясининг сиёсий бюро аъзоси Ториқ ал-Қаҳлавий “14 январь бин Алининг мамлакатдан қочган ва режим қулаган кун. Шу сабабли қочган куни қайтариб олиб келиниши жуда яхши бўлади” деб айтди.
Қаҳлавий намойишнинг бин Алини топширишни тезлаштириши учун Саудия Арабистонга қилинаётган халқ босими эканлигини ифода қилди.


Бошқа мақолалар