“Қаерда яшашни истайсиз?”


  • 26 Ноябрь, 2020
  • 432

Одамлар кўпроқ қайси ўлкада яшашни исташлари бўйича сўровнома ўтказилди. Сўнгра дунё харитасида давлат номи ўрнига ўша ўлкадаги одамларнинг кўпроқ яшашни истовчи ўлка номи қўйилди.

Халқаро молия ташкилоти “Remitly” тарафидан “Google” қидирув тизими орқали ўтказилган сўровнома натижасида жуда ғаройиб харита пайдо бўлди. Сўровномада одамлар энг кўп кўчиб боришни истаган давлат Канада бўлди. 30 та давлат аҳолиси Канадани танлади. Канаданинг энг танланишига сабаб меҳмондўст халқи, географик гўзал манзаралари ва юқори маош бўлди. Канадани 13 та ўлка билан Япония, 12 та ўлка билан Испания ва 8 та ўлка билан Германия таъқиб этмоқда.

Испанияни рўйхатнинг бошига Жанубий Америка ўлкаларида яшовчи аҳолининг танлови келтирди. Қатар ҳам қизиқ шаклда 6 та ўлка аҳолиси танлови билан 5-ўринга жойлашди.

Рўйхатнинг илк ўнталигида юқоридаги давлатлардан кейин 6-ўринда Австралия (5), 7-ўринда Швейцария (4), 8-ўринда Португалия (3), 9-ўринда АҚШ (2) ва 10-ўринда Англия (2) келмоқда. АҚШнинг дунёда фақатгина иккита давлат аҳолиси танлаши ва булардан бирининг Россия бўлиши ҳайратлантирди.


Бошқа мақолалар