- 2022-03-15
Исроил давлат телевидениеси тарафидан эълон қилинган янги қарорга кўра, Исроил аскарларига тош отган фаластинликларга қарши қуролдан ўқ узишга рухсат берилди.
Исроил давлат телеканали “Kan” Исроил аскарларининг тош отган фаластинликларга ҳақиқий ўқ билан ўт очишлари мумкинлигини билдирди. Телеканалга кўра, аскарлар фаластинлик намойишчилар тош отгандан кейин қочаётган вақтида ҳам уларга ўқ узишлари мумкин. Телеканал янги қарорнинг контрабанда ҳаракатлари фаол бўлган Миср чегарасида ҳам кучга киришини маълум қилди.
Баъзи фаластинликлар эса Исроил аскарларининг қуролсиз кишиларга бунгача ҳам ўқ узаётганини айтиб, бунинг янги татбиқ эмаслигини, фақатгина мавжуд ҳолатга қонунийлик туси берилаётганини айтдилар. Исроил хабар сайти “Walla” ҳам янги қарорнинг қурол ва ўқ-дори ўғирлаган фаластинликларга аскарлар ўқ узишига имкон беришини таъкидлади.