- 2024-06-20
Ўрта Шарқда террорнинг тугашини истамаган АҚШ, Англия ва Исроил орқаворотдан террор ташкилоти бўлган ИШИДни дастакламоқда.
Ироқ парламенти миллий хавфсизлик ва мудофаа қўмитаси раиси Ҳакам ал-Замалий ИШИДга қарши тузилган коалициянинг бошчиси АҚШ ва унинг энг кучли шерикларидан бири бўлган Англия ҳақида шов-шувли янгилик билан чиқиш қилди.
Эрон хабар агентлиги орқали Америка оммавий ахборот воситаларига ҳам етиб борган хабарларга биноан, ал-Замалий берган баёнотида Ироқ армиясининг ИШИДга қурол-яроғ ташиётган икки инглиз самолётини Ал-Анбар минтақасида уриб туширганлигини маълум қилди. Ал-Замалий “Ироқ парламенти миллий хавфсизлик ва мудофаа қўмитаси ИШИДга қурол ташиётганда уриб туширилган икки инглиз самолётининг фотосуратларини қўлга киритди. Ироқ парламенти бу бўйича Лондондан изоҳ талаб қилмоқда” деди.
Бағдод ҳукуматига Ал-Анбар халқи ва хавфсизлик кучлари тарафидан давомли маълумот етказилиб турганлигини айтган Ал-Замалий етиб келган маълумотларда АҚШ бошчилигидаги коалиция самолётларининг ИШИД террористларининг назорати остидаги жойлар кўп миқдорда қурол билан таъминланганлиги ҳақида гапирди. Ал-Замалий АҚШнинг Карбало ва Бағдодга яқин бўлган Ал-Анбар минтақасидаги хаоснинг давом этишини истаётганлигини, ИШИД инқирози ниҳоясига етмаслиги учун АҚШнинг хабари билан коалиция ўлкаларининг ИШИДга қурол-яроғ етказиб берганлигини айтди. Америка матбуотидан ўрин олган хабарларда ИШИД назоратидан озод этилган минтақаларда АҚШ, Европа ўлкалари ва Исроилда ишлаб чиқарилган қуроллар қўлга киритилганлигини ҳам маълум қилди.