- 2017-06-09
Сурия Президенти Башар Асад яширин ўтказган йиғилишида генереллардан агар ўзи ҳалок бўлса, иккита давлатни тўплардан ўққа тутишини истаганлиги маълум бўлди.
Исроил “Inyan Merkazi” интернет сайтининг суриялик манбаларга таяниб, берган хабарида Башар Асаднинг генералларига “Агар мени мухолифларнинг бомбалари ўлдирса ёки Муаммар Қаддофий каби бир дайди тарафидан ўлдирилсам, Исроил ва Мисрга ўт очинг” деб айтганлиги билдирилди.
“Кемасини тарк этувчи капитан бўлмайман”
“El Vatan” газетаси ҳам Асаднинг яқинларига “Нима бўлса бўлсин, кемасини тарк этувчи капитан бўлмайман” деганлигини маълум қилди. Инглиз ахборот агентлиги BBCга интервью берган Сурия ташқи ишлари вазири ёрдамчиси Файсал Микдат “Башар Асаднинг 2014 йилдаги сайловда ўз номзодини қўйишга ҳеч қандай тўсиқ йўқ. Бу унинг ҳуқуқидир” деди.
Россия эса Халабдаги элчихонасини бекитди.