- 2020-03-31
АҚШнинг Вест (Техас) шаҳрида ўғит ишлаб чиқарувчи заводда портлаш юз берди. Портлаш натижасида 70 киши ҳаётдан кўз юмган ва 200 киши жароҳат олган. Улардан 60 нафари оғир ҳолатда.
Гувоҳларнинг айтишича, 3000 га яқин аҳолиси бўлган шаҳарча худди ҳарбий амалиётлар олиб борилаётган майдонга айланиб қолгандай. Кўплаган уйлар вайрон бўлган, анча уйлар ёнмоқда.
Шаҳар ҳокимияти шаҳар устидан ўт ўчирувчи ва тиббиёт ходимларининг вертолётларидан бошқа вертолётларга учишни тақиқлади.